Янгиликлар
calendar 22.12.2024 | 16:46
view 91
Туркиянинг "Бируни университети килиникаси" шифокорлари билан ҳамкорлик алоқалари ё’лга қўйилди

Болаларни қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди билан Бируни университети клиникаси шифокорлари ўртасида бемор болаларни даволаш, тиббиёт ходимларини ўқитиш, малакасини ошириш ва олис туман аҳолисига консултатив тиббий ёрдам бериш масалалари бўйича ҳамкорлик алоқалари муҳокама қилинди.

Ушбу ҳамкорлик болалар саломатлигини яхшилаш ва тиббий та’лимни ривожлантиришга катта ҳисса қўшади. Болалар фондининг қо’ллаб-қувватлаши билан, тиббий ёрдамнинг сифати ва мавжуд хизматларга эришиш имкониятлари кенгайтирилмоқда. 

Бу алоқалар, шунингдек, олис ҳудудларда яшовчи болалар учун самарали тиббий хизматлар кўрсатишни та’минлашга ёрдам беради.

✔️Бируни университети ректори Аднан Юксел бошчилигидаги делегасия самимий қабул учун миннатдорчилик билдириб, Фонд билан ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини билдирди.