Янгиликлар
calendar 19.09.2024 | 13:50
view 371
Туркиянинг "MedSkills Turkey" клиникаси мутахассислари Ўзбекистонга жалб этилди.

Болаларни қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди ташаббуси билан Туркиянинг "MedSkills Turkey" клиникаси малакали мутахассислари иккинчи бор Ўзбекистонга жалб этилди.

Ҳозирда  ушбу мутахассислар Республика болалар ортопедия марказида 30 дан ортиқ эҳтиёжманд оила фарзандлари, ногиронлиги бор болаларни тиббий кўрикдан ўтказиб, 10 нафарида мураккаб операция амалиётлари ўтказишни режалаштирмоқда.