Рамазон ойи эҳсонлар ойидир. “Болаларни қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди” Сизни осон ва қулай имкониятдан фойдаланишга чақиради.
Эндиликда Сиз хайрия маблағларингизни “CLICK” ва "PAYME" иловаларидан ташқари "UZUM" иловаси орқали ҳам юборишингиз мумкинлигини маълум қилади. Тўловлар хизматига кириб, Фонднинг номини топасиз ва пул маблағингизни осон юборасиз.
Бу маблағлар ижтимоий ҳимояга муҳтож ва ногиронлиги бор болаларни даволаш, тиббий-ижтимоий қўллаб-қувватлаш, дори-дармонлар сотиб олиш, муракааб операцияларни ўтказиш ва протез-ортопедик буюмлар билан таъминлаш, касб-ҳунарга ўргатиш каби мақсадлар учун ишлатилади.
Сиз бу муравватингиз билан наинки бир оила дилбандларига, балки нажоткор кўзларга қувонч ва ишонч бахшида этган бўласиз! Хайрия ишларида фаол қатнашинг!!!