Болаларни қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди Сиз азиз болажонларнинг Қорбобо номига ёзган хатларингизни эътиборсиз қолдирмайди.
Илк совғамиз қаҳрамони Самарқанд вилоятида яшовчи 2019 йилда туғилган, "Гоше касаллиги" ташхиси билан даволанаётган Ҳайитбоева Ифора бўлди.
Унга Фонд томонидан рассомчилик билан шуғулланиши учун зарур асбоб-ускуналар ва рангли бўёқлар мажмуаси топширилди.
Қаҳрамонимиз аллақачон, ўз тасаввурлари ва қизиқишларини қоғозда тасвирлай бошлади ва бизга бу видеони жўнатди.
Бизни кузатиб боринг. Қорбобонинг кейинги манзилида Сизни кутиб қоламиз!