Янгиликлар
calendar 20.09.2024 | 15:52
view 584
"ЁШ КИТОБХОН" ЛОЙИҲАСИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Азиз юртдошлар!!! Агар сиз ҳам ушбу лойиҳа иштирокчиси бўлишни истасангиз, ўзингиз севиб мутолаа қилган ва тавсия этмоқчи бўлган китобларингизни Болаларни қўллаб-қувватлаш фонди томонидан болалар даволанаётган шифохоналарда ташкил этилган "Мўъжазгина кутубхона"миз учун туҳфа қилинг!!!

Бу китобларни Фондга олиб келиб берсангиз, биз, албатта, бу адабиётларни Сизнинг номингиздан болажонларга совға қиламиз. 

Фарзандларимизнинг маънавиятини юксалтириш йўлида қўйилган эзгу қадамларга Сиз ҳам камарбаста бўлинг!!!