Янгиликлар
calendar 22.12.2024 | 13:26
view 476
✍️ЖАМҒАРМА ЭКСПЕРТЛАР ГУРУҲИНИНГ БИРИНЧИ ЙИҒИЛИШИ

✅Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди Васийлик кенгашининг Экспертлар гуруҳи биринчи мажлисини ўтказди. 

✅Йиғилишни Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари, гуруҳ раҳбари Б. Каримов бошқарди. 

📝Жамғарма томонидан келиб тушган мурожаатлар, хусусан касалликка чалинган болалар рўйхати, зарур дори воситалари, бошқа воситалар ва моддий ёрдамлар юзасидан чора-тадбирлар қиймати ва молиялаштириш суммаси бўйича маълумотлар тақдим этилди.

❗️Экспертлар гуруҳи даволаш муолажалари ва амалиётлар ўтказилиши тиббий кўрсатмаларга мувофиқлиги, касалликка нисбатан даволаш муолажалари ва амалиётлар ўтказилишига тиббий қарши кўрсатмалар мавжуд эмаслиги, ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни даволаш, шу жумладан чет элда даволаш зарурлиги, махсус доривор препаратлар, протез-ортопедик буюмлар ҳамда махсус ўқув адабиётлари ва ўқув қуроллари зарурлиги бўйича хулосалар берди.