3 декабрь — Халқаро ногиронлиги бўлган шахслар куни. Бугун дунё бўйлаб ушбу сана ҳар бир инсоннинг қадр-қиммати, тенг ҳуқуқлари ва жамият ҳаётида тўлақонли иштирок этиш ҳуқуқини яна бир бор эслатиб ўтади.
Юртимизда ҳозир 1 миллион 58 минг нафар ногиронлиги бўлган фуқаролар бор. Улар орасида 173 минг нафарини ногиронлиги бўлган болажонлар ташкил этади. Уларни қўллаб-қувватлаш, ҳаётга бўлган ишончини кучайтириш ва юзларига табассум улашиш — барчамизнинг умумий бурчимиздир.
🧡 Болаларни қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди бу йўлда алоҳида ўрин тутади. Фонд ногиронлиги бўлган болаларга доимо эътибор қаратиб, уларга меҳр-муҳаббат, ғамхўрлик ва руҳий қўллаб-қувватлашни аямай келмоқда.
Келинг, биргаликда уларнинг қалбига қувонч улашиб, меҳр-муҳаббатимизни ҳеч қачон аямайлик!