Бугунги кунда Республика перинатал марказида муддатидан олдин туғилган, амниотик суюқликнинг пренатал ёрилиши, оғир экстрагенитал касалликлар, ҳомиланинг туғма нуқсонлари, ҳомила ўсишининг пасайиши синдроми, ҳомиладорлик асоратлари билан касалланган аёлларга юқори технологик ёрдам кўрсатилади.
Тақдим этилган ушбу кувез апаратлари кам вазнли чақалоқларни парвариш қилиш, саломатлигини муҳофаза қилиш, овқатланиши ва яшаб кетиши учун мавжуд имкониятларни тўлиқ ўз назоратига олади.
Бундай хайрия тадбирлари Фонд томонидан биринчи маротаба амалга оширилаётгани ё‘қ, бошқа тиббиёт муассасаларининг чақалоқлар реаниматсияси бўлимларига ҳам босқичма-босқич юқори технологияли аппаратлар хайрия сифатида бериб борилмоқда.
2023 йилда ушбу марказга худди шундай 12 та кувез аппарати Фонд томонидан топширилган эди.