Ушбу кун 2001-йил сентабр ойида Люксембургда болалар саратонига қарши курашувчи ота-оналар ташкилотлари халқаро конфедерациясининг йиллик йиғилишида эълон қилинган. Халқаро саратон касаллигига чалинган болалар куни биринчи марта 2002-йилда ўтказилган.
Мазкур кунни ўтказишдан асосий мақсад педиатрлар, бутун дунё профессионал тиббиёт ҳамжамияти, барча ихтисосликдаги ижтимоий мас’улиятли фуқаролар болалар онкологиясининг муваффақиятлари ва муаммолари ҳақида хабардорлик даражасини оширишдан иборат.