➡️16 йил аввал Намангандаги бир оилага қўшалоқ бахт кириб келди. Фотима ва Зуҳра дунёга келди. Аммо бу қувонч узоққа чўзилмади…
➡️Бир ёшида Зуҳрага оғир ташхис — “Сколиоз” ташҳиси қўйилди. Шундан сўнг онанинг 15 йиллик изтиробли ё‘ли бошланди. Шифохоналар, даволанишлар, пойтахтга тинимсиз қатновлар… Йиллар ўтди, оиланинг моддий имкониятлари чеклана борди, аммо она фарзандининг соғайишидан умид узмади.
➡️Бугун эса бу она Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фондига сўнгги умид билан мурожаат қилди. Фонд ходимлари унинг ҳужжатларини кўриб чиқиб, мурожаатини қабул қилишди.
➡️“Мен умидимни узгандим… Сизлар 16 йиллик орзуйимни амалга оширяпсизлар. Насиб қилса, қизим ҳам соғлом болалар қаторига қўшилади. Муҳтарам Президентимизга катта раҳмат!”
➡️Бу сўзларни айтаётганда онанинг кўзларидан ёш тинмади…
➡️Ба’зан бир онанинг кўз ёшлари — 16 йиллик дарднинг, биргина умид эса бутун бир умрнинг ифодасидир.
➡️Енди Зуҳранинг соғайиши ё‘лида янги умидли саҳифа очилмоқда…