Янгиликлар
calendar 23.12.2024 | 15:02
view 918
2-апрел – Халқаро аутизм ҳақида ахборот тарқатиш куни

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан 2-апрел санаси аутизм синдроми ҳақидаги маълумотларни халқаро миқёсда оммалаштириш куни сифатида белгиланган.

2008-йилдан бери бу кунда аутизмнинг эрта ташхисланиши, аутист болаларнинг даволанишига ёрдам кўрсатиш, жамиятни мазкур синдром ҳақида бохабар қилиш масалаларига эътибор қаратилади. 

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, айни кунда дунёда 10 миллиондан зиёд  болага аутизм ташхиси қўйилган.

Ҳар йили бу кўрсаткич 11 фоизга ортиб бормоқда.

Яъни ўтган асрнинг 90-йилларида ҳар 5000 нафар боладан биттасига аутизм ташхиси қўйилган бўлса, ҳозирда бу кўрсаткич ҳар 50 болага тўғри келмоқда.

Болаларни қоʻллаб-қувватлаш жамоат фонди ҳам Республика болалар руҳий-асаб касалликлар шифохонаси билан яқин ҳамкорликда ишлаб келмоқда.

Байрам муносабати билан мактаб ёшидаги болаларга оʻқув қуроллари ва ёзув жиҳозлари хайрия сифатида тақдим этилди.