Байрам 1996-йил Буюк Британия Миллатлараро остеопороз жамияти ташаббуси билан таъсис этилган. Ҳозирги кунда Бутунжаҳон остеопороз куни ҳар йили Халқаро остеопорз фонди, шунингдек, Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти кўмагида ўтказилади. Шу куни дунёнинг турли мамлакатларида тадбирлар бўлиб ўтади.
Бундан кўзланган мақсад инсонларни остеопороз хасталигига қарши курашда ва уни олдини олишда кўпроқ маълумот билан таъминлашдир. Ҳар йили Бутунжаҳон остеопороз куни байрамига алоҳида мавзу танланади.