Унинг нишонланиши нафақат инсониятнинг илм-маърифатга ташналигини эътироф этиш, балки дунё давлатлари ҳукуматлари ва жамиятлари эътиборини таълим соҳасидаги мавжуд муаммоларга, шу жумладан, саводсизликни бартараф этиш, турли минтақаларда яхлит таълим дастурлари ишлаб чиқиш ва амалга ошириш каби масалаларга қаратишни мақсад қилган.
Ушбу кун муносабати билан бугун Болаларни қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди раҳбарияти ва жамоаси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Иштимоий ҳимоя миллий агентлиги А.П.Хлебушкина номидаги 22-сонли меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ҳолидан хабар олиб, уларга 10 турдаги турли китоблар ва ширинликлар хайрия сифатида топширишди.
Болажонлар билан дилдан суҳбатлашилди ва уларнинг таълими ва билим олиши учун бу китобларнинг аҳамияти тушунтирилди.