Янгиликлар
calendar 23.12.2024 | 22:40
view 719
28 ноябрь – Бутунжаҳон меҳр-мурувват куни

Болаларни қўллаб-қувватлаш Жамоат фондининг асосий фаолияти ҳам ёрдамга муҳтож болажонларга меҳр-мурувват кўрсатиш ва уларни қўллаб-қувватлаш мезонлари асосига қурилган.

Шу кунгача, Фонд томонидан 2000 дан ортиқ эҳтиёжманд оила фарзандларига меҳр-мурувват, хайру саховат ва эзгулик манзиллари орқали амалий ёрдамлар кўрсатилди. Кўплаб болажонларнинг саломатлиги тикланиб, беғубор болаликка қайтдилар, меҳрли инсонлар тафтидан бахтиёрлик нафасини ҳис қила бошладилар. Буларнинг барчасида Жамоат фондининг ўрни ва нуфузи юқори эканлигини ҳар дақиқада ҳис этиш мумкин.

Азиз ватандошлар!!! Ўзбек халқига хос бўлган меҳр-мурувватингизни бир-бирингиздан аяманг. Зеро, ҳар қандай бошланган хайрли ишнинг ҳам ажру савоби бор.