Янгиликлар
calendar 10.06.2026 | 16:16
view 1528
“3-декабр — Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан У.Қурбонов номидаги Республика болалар руҳий-асаб касалхонасида байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда Болаларни қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди вакиллари ҳам иштирок этди. Тадбир кўтаринки руҳда бўлиб, болажонлар кайфиятига қувонч улашди.

Иштирокчилар учун савдо ярмаркаси ҳам ташкил этилди.

Та’кидлаш жоизки, Болаларни қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди ушбу шифохона билан мунтазам равишда ҳамкорлик қилиб келади ва доимий равишда ўз ёрдамини кўрсатади.