Ушбу кунда дунёдаги барча тиббиёт ва волонтёр ташкилотлар аҳоли орасида эшитиш қобилияти билан боғлиқ муаммолар ҳақида тадбирлар оʻтказади.
ЖССТ ўз навбатида шу ташкилотдаги давлатларга қулоқ касалликлари ва эшитиш муаммолари бўлган инсонларга тиббий ва касалликни олдини олиш боʻйича ёрдам коʻрсатиш миллий дастурни ишлаб чиқиб амалга оширишда кўмаклашади.
Бугунги кунда эшитиш қобилиятини ёқотиш касаллиги дунёда кенг тарқалган сенсор шаклигидаги ногиронлик ҳисобланади. Қулоқ касалликларини асосий сабаблари қулоқ сурункали инфексияси ва қатор касалликлар: қизилча, қизамиқ, тепки, менингит, -яна дори воситалар тасири, атроф муҳит факторларидан бири шовқин.
Шифокорлар такидлашича, бу касалликни ривожлантирувчи сабабларни бартараф этиш ёўли билан касалланганларнинг ярмини даволаш мумкин.
Олдини олиш чоралари: аҳолининг иммунитетини кўтариш, она ва бола саломатлигини ҳимоялаш, меҳнат гигиенасини таминлашдир.
Шифокорлар ота-оналарга маслаҳатлар бериб, фарзандларини назорат қилиб туриш, қулоқларига ифлос сувлар кирмаслик, қулоқларга урмаслик, ҳар хил нарсалар тиқмаслик, айрим белгилар пайдо боʻлганда касалхонага мурожаат қилишни тавсия қилади.