Янгиликлар
calendar 25.04.2025 | 09:37
view 58
3 ЁШЛИ ИСЛОМБЕК ИСПАНИЯДА МУВАФФАҚИЯТЛИ ОПЕРАЦИЯ ҚИЛИНДИ

3 ёшли Исломбек Сайдуллаев “Туғма ривожланиш аномалияси. Иккала қўл кафти ва оёқ панжаларини эктродактилиси. Олигодактилия. Чап қўл ИВ бармоқлилик, ўнг оёқ панжаси ИВ, чап оёқ панжаси ИИИ бармоқлилик” ташхиси билан Испаниянинг Барселона шаҳридаги “Сант Жоан де Деу” клиникасида муваффақиятли операция қилинди.

Барча харажатлар Болаларни қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан тўлиқ қоплаб берилди.

Суратда кўрганингиздек, Исломбекнинг операциядан кейинг аҳволи аъло даражада. Унинг саломатлигини кўрган ота-онаси Фонддан мамнун бўлиб, Президентимизга, қолаверса барча шифокорларга алоҳида ташаккур билдирдилар. 

Исломбек операциядан кейинги даво муолажаларини Ўзбекистонда давом эттиради ва маҳаллий шифокорлар назоратида бўлади.