Қурбонов номидаги Республика болалар руҳий-асаб касалликлари шифохонасининг 60 йиллик юбилейига бағишланган тантанали тадбир кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.
➡️Мазкур қутлуғ сана муносабати билан шифохонанинг шарафли ёўли, эришилган ютуқлари ҳамда болалар саломатлиги ёўлида фидокорона хизмат қилаётган тиббиёт ходимларининг машаққатли меҳнати алоҳида э’тироф этилмоқда.
➡️Тадбир давомида бир гуруҳ фаол ходимлар “Ўзбекистон соғлиқни сақлаш а’лочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди.
➡️Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ҳам ушбу муҳим тадбирда фаол иштирок этиб, шифохона жамоасини муборакбод этади ҳамда келгусида ҳам эзгу лойиҳаларда ҳамкорликни давом эттиришга тайёр эканини билдиради.
➡️Юбилей нафақат ўтган ёўл сарҳисоби, балки келажак сари янги марралар сари илҳом бағишловчи муҳим воқеа сифатида барчага унутилмас таассуротлар улашмоқда.