Янгиликлар
calendar 10.06.2026 | 11:35
view 224
60 йиллик шарафли ёўл – болалар саломатлиги ёўлида фидойилик тимсоли

➡️Қурбонов номидаги Республика болалар руҳий-асаб касалликлари шифохонасининг 60 йиллик муборак юбилейи билан чин қалбдан табриклаймиз!

➡️Ушбу муассаса ўтган йиллар давомида нафақат юртимиз, балки минглаб оилалар учун умид ва шифо масканига айланди. Бу ерда фаолият юритаётган фидойи шифокорлар ва мутахассисларнинг билим, тажриба ҳамда меҳр билан ёўғрилган меҳнати туфайли кўплаб болажонлар соғлом ҳаёт сари дадил қадам ташламоқда.

➡️Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ушбу нуфузли шифохона билан ҳамкорликда қатор эзгу лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда. Юбилей муносабати билан Фонд жамоаси ўзининг самимий табрикларини изҳор этар экан, келгусида ҳам ҳамкорлик янада мустаҳкамланиб, янги-янги хайрли ташаббуслар рўёбга чиқишига ишонч билдиради.

➡️Азиз ва шарафли касб эгалари! Сизларнинг машаққатли, аммо шарафли меҳнатингиз ҳар қандай э’тирофга лойиқ. Сизларга мустаҳкам соғлиқ, битмас-туганмас куч-ғайрат, мас’улиятли фаолиятингизда улкан муваффақиятлар тилаймиз.

✔️Яна бир бор қутлуғ 60 йиллик юбилей муборак бўлсин!