Ҳамкорликдан кўзланган мақсад – бемор болаларда ўтказиладиган аъзолар трансплантациясини юртимиз ва хориж клиникаларида ҳамкорликда йўлга қўйиш, ўзаро тажриба алмашиш ва маҳорат дарсларини амалга оширишдан иборатдир.
Меҳмонлар билан Болалар миллий тиббиёт марказида учрашув бўлиб ўтди. Уларга клиника доирасида қилинаётган ишлар, операция хоналари ва бемор парвариши билан боғлиқ жараёнлар ҳақида маълумот берилди. Шунингдек, турк шифокорлари хорижга юборилиши режалаштирилган бемор болаларни тиббий-кўрикдан ўтказдилар.
– Бу ҳамкорлик икки томонлама тажриба алмашиш имконини беради. Ўзбекистон тиббиёти катта ютуқларга эришган. Биз Фонднинг қўллаб-қувватлови билан трансплантология йўналишида муваффақиятли ишларни бажарамиз, – дейди Ремзи Эмир углу.