Янгиликлар
calendar 11.09.2026 | 09:16
view 19
АНДИЖОНДА 200 ДАН ОРТИҚ БОЛА ТУРКИЯЛИК ШИФОКОРЛАР КЎРИГИДАН ЎТДИ

🩺Бугун Андижон вилояти Болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида туркиялик малакали пластик ва умумий хирурглар иштирокидаги бепул тиббий кўрикларга старт берилди.

➡️Кўрикларнинг биринчи кунидаёқ 200 дан ортиқ бола мутахассислар томонидан кўрикдан ўтказилди. Ҳар бир боланинг ҳолати индивидуал ўрганилиб, зарур тиббий тавсиялар берилди ҳамда жарроҳлик амалиётига эҳтиёжи мавжуд мураккаб ҳолатлар саралаб олинди.

➡️Кўрик, даволаш ва зарур жарроҳлик амалиётлари билан боғлиқ харажатлар Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан қопланади.

➡️Андижон вилояти Болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази
➡️Тиббий кўриклар 11-сентабр куни ҳам давом этади.