Янгиликлар
calendar 23.12.2024 | 12:15
view 399
АНДИЖОНЛИК СЕВИНЧДА ИЛИК КЎЧИРИШ АМАЛИЁТИ МУВАФФАҚИЯТЛИ ЎТКАЗИЛДИ. ҚИЙИНЧИЛИКЛАР ОРТДА ҚОЛДИ

Севинчхон 18 ёшга кирди. У ўткир лимфобласт лейкоз, биринчи рецидив ташҳиси билан даволаниш учун ёрдам сўраб Фондга мурожаат қилган эди.

Қисқа вақт ичида Севинчхон Фонднинг саъй-ҳаракати билан Туркиянинг “Аджибадем” клиникасига операция амалиётини ўтказиш учун шошилинч юборилди. Операция муваффақиятли ўтказилди.

Ушбу мураккаб операция Фонднинг молиявий кўмагида амалга оширилаётган 20 дан ортиқ амалиётларнинг бири ҳисобланади.

Бугун Севинчхон ота-онаси билан Болаларни қўллаб-қувватлаш Жамоат фондига ташриф буюриб, ушбу имкониятни яратиб берган Президентимизга ва Фонд томонидан барча харажатлар қоплаб берилганлиги учун ўз миннатдорчиликларини билдиришди. 

Севинчхоннинг ҳали орзулари кўп. У ҳозир тикувчилик билан шуғулланади, замонавий либослар тикиб, ўзининг шахсий брендини яратиш устида ишламоқда. Унинг бу ишларига омад тилаб қоламиз.