Янгиликлар
calendar 23.12.2024 | 11:35
view 534
БЕЛАРУСЬ КЛИНИКАСИ БИЛАН ҲАМКОРЛИК МЕМОРАНДУМИ ИМЗОЛАНДИ

Болаларни қўллаб-қувватлаш Жамоат Фонди билан Беларусь Республикасидаги болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси илмий-амалий маркази ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Бундан кўзланган асосий мақсад – Жамғарманинг тиббий дастурларига асосан хориж клиника мутахассислари иштирокида болалар учун тиббий-кўриклар ташкил этиш,  оғир ташҳисли бемор болаларни даволаш, операциялар қилиш, бепул дори-дармон воситалари билан таъминлаш, мунтазам саломатлигини тиклаш борасида ҳамкорлик алоқаларини кўрсатишдан иборатдир.

Бу йўлда Жамғарма ва марказ ўртасида ўзаро ҳамкорлик муҳим ҳисобланади. Томонлар учрашувда эҳтиёжманд оила фарзандларини хорижлик клиника мутахассислари иштирокида имтиёзли даволаш имкониятларини ҳам кўриб чиқишди.