Янгиликлар
calendar 07.07.2026 | 11:22
view 38
БЕМОР БОЛАЛАРДА БЕПУЛ ЖАРРОҲЛИК АМАЛИЁТЛАРИ ЎТКАЗИЛМОҚДА

➡️Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида 100 нафардан ортиқ бемор болада бепул жарроҳлик амалиётлари ўтказилмоқда.

➡️Амалиётлар тажрибали туркиялик шифокорлар иштирокида амалга оширилмоқда ва 8-июлга қадар давом этади.

➡️Ушбу эзгу ташаббус Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан ташкил этилган бўлиб, унинг асосий мақсади мураккаб жарроҳлик амалиётларига муҳтож болаларга малакали тиббий ёрдам кўрсатишдан иборат.

➡️Мазкур хайрия аксияси ва ундаги жараёнлар “Севимли” телеканалининг “Замон” информатсион дастури орқали кенг ёритилди. Бундай ташаббуслар болалар саломатлигини асраш, уларнинг соғлом келажагини та’минлаш ҳамда халқаро тиббий ҳамкорликни ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.