Бугун Болаларни қўллаб-қувватлаш Жамоат фондида Ёш волонтёрлар Академияси билан ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди.
Учрашувда Фонднинг ижрочи директор ўринбосари Барно Абдусаматова иштирок этди ва ҳамкорлик масалалари юзасидан ўзаро фикр алмашди.
Эндиликда бу келишувга кўра, ”Олтин қанот волонтёрлар” жамоаси ижтимоий ҳимояга муҳтож, жисмоний имконияти чекланган иқтидорли ёшларни қоʻллаб-қувватловчи лойиҳаларни ташкил этиш, шу соҳа боʻйича сифатли таʼлим лойиҳаларини амалга оширишда оʻқувчиларни жалб этиш, уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш ҳамда кўнгилли асосда Болаларни қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди ишларида жонбозлик кўрсатадилар.
Шунингдек, томонлар жорий йилнинг 31 май куни ўтказилиши режалаштирилган “Ўз қўлларим билан яратаман” танлови ғолибларини тақдирлаш маросими ҳамда унда ташкил этиладиган савдо ярмаркаларида волонтёрлар иштироки масаласини ҳам муҳокама қилиб олдилар.