Янгиликлар
calendar 10.06.2026 | 09:39
view 915
Болалар фондидан мустақиллик байрамига эзгу туҳфа

Мустақиллигимизнинг 34 йиллиги муносабати билан Болалар фонди жамоаси юртимизнинг олис ҳудудларига ташриф буюрди. Ташриф давомида узоқ қишлоқларда жойлашган боғчалар, мактаблар ва масжидларда таҳсил олаётган болажонларга турли хил китоблар туҳфа этилди.

Мазкур эзгу ташаббуснинг асосий мақсади – болаларда китобхонлик маданиятини шакллантириш, уларнинг билимга бўлган қизиқишини ошириш ҳамда маънавий дунёсини бойитишдан иборат.

Болалар фонди жамоаси таъкидлашича, китоблар нафақат билим манбаи, балки келажак авлодни юксак мақсадларга ундовчи, маърифатли ва баркамол шахс сифатида камол топишига хизмат қилади.

Шунингдек, фонд вакиллари ушбу анъанавий аксияни келгусида ҳам мунтазам давом эттириб, янада кўпроқ ҳудудларни қамраб олишни режалаштиришмоқда.