❗️2023 йилнинг ўтган даврида кичик ёшли беморларда илк бор умуртқа поғонаси қийшиқлиги (сколиоз) касаллигини радикал коррекцияси амалиёти йўлга қўйилиб, ҳозиргача 30 га яқин болада ушбу операция муваффақиятли ўтказилди.
💰 Ваҳоланки, бугунга қадар мазкур амалиётлар Туркия ва Ҳиндистон давлатларида 20-25 минг АҚШ доллари эвазига амалга оширилиб келинган.
♻️ Шунингдек, жорий йил марказда биринчи марта болаларда буйрак кўчириб ўтказиш операцияси маҳаллий мутахассислар иштирокида бажарилди.
🩸 Қолаверса, шу йил июль ойида Ўзбекистонда илк бор оққон касаллигига чалинган болаларда суяк кўмиги аутотрансплантацияси амалиёти Ҳиндистон ва Беларусь давлатларидан келган мутахассислар билан ҳамкорликда муваффақиятли ўтказилди.
💵 Мазкур муолажа Туркия ва Беларусь давлатларида 120-170 минг АҚШ доллари эвазига қилинишини инобатга олсак, ушбу амалиётнинг йўлга қўйилиши мамлакатимиз тиббиётида эришилган катта ютуқлардан бири бўлди.
📈Ҳозирги кунда суяк кўмиги аутотрансплантацияси амалиётини йилига 70 тагача етказиш бўйича тегишли чора-тадбирлар кўрилмоқда.
🩻 Бундан ташқари, жорий йил Ўзбекистон тарихида илк бор Нукус шаҳрида бир кунлик чақалоқда марказ мутахассислари иштирокида туғма нуқсон ҳисобланган Экстрафия ва Эписпадия комплекс касаллиги жарроҳлик йўли билан даволанди.