Кореянинг халқаро соғлиқни сақлаш жамғармаси (КОФИҲ)нинг молиявий ва техник кўмаги билан Болалар миллий тиббиёт марказида “Орфан касалликлари маркази” ўз фаолиятини бошлади.
Бугун ушбу марказнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Унда Болалар миллий тиббиёт маркази ходимлари, КОФИҲнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси вакиллари, Болалаларни қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди раҳбарияти, Ихтисослаштирилган педиатрия ва тиббий генетикаси маркази ходимлари иштирок этди.
Тадбирда орфан касалликларига чалинган болаларни эрта аниқлаш, даволаш ва уларга биринчи ёрдам кўрсатиш мавзуларида тақдимотлар бўлиб ўтди.
Тадбир якунида меҳмонлар янги марказ фаолияти билан яқиндан танишдилар. Ушбу марказда орфан касалликларига учраган бемор болаларни диагностика қилиш, маълумот бериш ва даволаш мақсадида мултидитсиплинар гуруҳлар ташкил қилинган.
Бундан ташқари, бу ерда вилоятлар билан консултатив телемедитсинани олиб бориш учун барча шароитлар яратилганлигини кўриш мумкин.
Марказ иш бошлаши муносабати билан Болаларни қўллаб-қуватлаш Жамоат фонди ҳам болалар учун мўлжалланган 30 турдаги 200 дан ортиқ адабиётлар тўпламини туҳфа қилди.