👦“Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди”ташаббуси билан Туркиянинг нуфузли клиникаларидан ташриф буюрган юқори малакали шифокорлар жамоаси Хоразм вилоятида чуқурлаштирилган тиббий кўрикларни амалга оширди.
➡️Ушбу эзгу ташаббус доирасида 200 нафардан ортиқ болалар пухта тиббий текширувдан ўтказилди.
Кўриклар натижасида оғир ташхис қўйилган ва операцияга муҳтож бўлган беморлар саралаб олинди.
Яқин бир ой ичида ушбу болалар учун зарур жарроҳлик амалиётлари амалга оширилиши режалаштирилган.
➡️Енг қувонарлиси, ушбу жараёнлар билан боғлиқ барча тиббий хизматлар, операция харажатлари ҳамда зарур даволаниш ишлари тўлиқ равишда фонд томонидан бепул амалга оширилади.
➡️Фонд ўз фаолиятини нафақат Хоразм вилояти билан чеклаб қолмай, келгусида бундай эзгу ташаббусларни янада кенгайтириш, Ўзбекистоннинг энг олис ҳудудларигача етиб бориш ва имконияти чекланган, кам та’минланган ҳамда ёрдамга муҳтож болажонларга кўмак беришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.
➡️Бу ташаббус — нафақат даволаш, балки болажонларга янги ҳаёт, янги имконият ва соғлом келажак ҳадя этиш ё‘лидаги улкан қадамдир!
➡️Жараёнларни батафсил видео орқали кузатишингиз мумкин!