Бу учрашувдан кўзланган мақсад – эҳтиёжманд оила фарзандларини Россиянинг нуфузли клиникаларида даволаш, зарур дори-дармонлар билан таъминлаш ҳамда тиббий техника ва асбоб-ускуналарни харид қилиш борасидаги ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишдан иборатдир.
Маълумки, Жамоат фонди шу кунгача 10 дан ортиқ бемор болаларни Россиянинг нуфузли клиникаларида даволаб, мураккаб амалиётларни ўтказмоқда. Россия шифокорлари билан ўрнатилган ҳамкорлик бугун ўз самарасини кўрсатмоқда.
Марсель Асфандияров самимий қабул учун миннатдорчилик билдириб, мазкур йўналишда Жамоат фонди билан ишлашга тайёрлигини, дори-дармон ва бошқа зарур тиббий техникаларни етказиб бериш борасида ҳам амалий кўмак беришини маълум қилди.