Янгиликлар
calendar 10.06.2026 | 17:43
view 981
Болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган тадбирда Cоффее Cоммунитй жамоаси ва Фонд вакиллари иштирок этди.

Тадбир болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини та’минлаш, шунингдек, жамиятда болалар фаровонлигини ошириш ё‘налишида амалга оширилаётган ишлар ҳақида хабардорликни оширишга қаратилди.

Болаларни қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди мутахассислари томонидан болаларни ҳимоя қилиш кунининг аҳамияти ҳақида сўзланди ва Cоффее Cоммунитй жамоасига болалар ҳуқуқлари, уларнинг ижтимоий муҳофазаси, соғлиқни сақлаш ва таълим соҳасида олиб борилаётган лойиҳалар ҳақида тақдимот қилинди.

 Тадбир иштирокчиларига Фонд томонидан тайёрланган эсдалик совғалари тақдим этилди.

Эътиборли жиҳати, бу тадбирдан тушган маблағлар улар томонидан Болаларни қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди ҳисобига хайрия қилинади.