Янгиликлар
calendar 23.12.2024 | 11:25
view 430
БОЛАЛАРНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЖАМОАТ ФОНДИ: РАҚАМ ВА ФАКТЛАРДА

2022-2023 йиллар давомида ҳудудларда ўтказилган кенг ҳажмдаги тиббий акциялар доирасида (юрак нуқсони, кўз ожизлиги, эшитиш даражасининг пастлиги, платик жарроҳлиги ҳамда ортопедик касалликлари бўйича) юқори малакали мутахассислар томонидан 7349 нафардан ортиқ бемор болажонлар тиббий кўрикдан ўтказилди.

Амалга оширилган ишлар натижасида:

1801 нафар болада турли даражадаги операция амалиётлари ўтказилди
2445 нафар болага тиббий-ижтимоий ва реабилитация ёрдамлари кўрсатилди
70 нафар бола хориж клиникаларида даволанди
40 нафар йигит-қизлар касб-ҳунарга ўқитилди
500 та маҳорат дарслари ўтказилди.

Беморлар Туркия, Россия, Санкт-Петербург, Германия ва Беларусь Республикалари каби давлатларда даволаниб келишмоқда.