Янгиликлар
Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди Васийлик кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишни Васийлик кенгаши раиси ўринбосари Н. Мухторова олиб борди.
Йиғилишда Фонднинг 2025 йилги фаолияти, болаларни тиббий ва ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш натижалари ҳамда бу ё‘налишдаги устувор вазифалар кўриб чиқилди.
Қайд этилганидек, ҳисобот даврида кўплаб болалар малакали тиббий ёрдам ва зарур ижтимоий қўллаб-қувватлаш билан қамраб олиниб, манзилли ёрдам кўлами кенгайтирилди.
Шунингдек, келгусида даволаш имкониятларини янада ошириш, халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ёрдам тизимини такомиллаштириш бўйича муҳим вазифалар белгилаб олинди.