Янгиликлар
Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди Васийлик кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
➡️Йиғилишни Васийлик кенгаши раиси ўринбосари Н. Мухторова олиб борди.
➡️Йиғилишда Фонднинг 2026 йил 1-чорак якунлари, болаларни тиббий ва ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш натижалари ҳамда бу ё‘налишдаги устувор вазифалар кўриб чиқилди.
➡️Қайд этилганидек, ҳисобот даврида кўплаб болалар малакали тиббий ёрдам ва зарур ижтимоий қўллаб-қувватлаш билан қамраб олиниб, манзилли ёрдам кўлами кенгайтирилди.
➡️Шунингдек, 33 нафар кечиктириб бўлмайдиган оғир ташхисли бемор болаларни хорижда даволаш бўйича хулосалар берилди.