➡️Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фондига 2018-йилда туғилган Хаджаев Муҳаммадризонинг онаси фарзандининг даволанишига кўмак сўраб мурожаат қилди.
➡️Муҳаммадризода ўнг оёқ ва сон суягининг мураккаб туғма ривожланиш аномалияси мавжуд бўлиб, у босқичма-босқич мураккаб ортопедик даволанишга муҳтож.
➡️Шифокорлар тавсиясига кўра, боланинг даволанишини давом эттириш ҳамда Россия Федерациясининг Курган шаҳридаги Академик Г. А. Илизаров номидаги Травматология ва ортопедия бўйича Миллий тиббий тадқиқот марказида уч босқичли жарроҳлик амалиётларини ўтказиш режалаштирилган.
➡️Фонд мурожаатни ўрганиб чиқиб, Муҳаммадризонинг даволаниш ё‘лидаги зарур харажатлар учун моддий ёрдам ажратди.
➡️Ҳар бир боланинг соғлом келажаги учун қилинган эзгу ҳаракат — катта умидга айланиши мумкин.
➡️Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди болалар саломатлиги ва уларнинг келажаги ё‘лида эзгу ташаббусларни давом эттиради.