➡️Болалар келажаги ёўлида эзгу ташаббуслар: йил сарҳисоби ва янги режалар
➡️Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди директор ўринбосари Барно Абдусаматова йил якуни муносабати билан интервю бериб, 2025-йил давомида амалга оширилган муҳим лойиҳалар, эришилган натижалар ҳамда 2026-йилга мўлжалланган устувор режалар ҳақида батафсил ма’лумот берди.
➡️Интервю давомида та’кидланганидек, жорий йил Фонд фаолиятида самарали ва сермаҳсул бўлди. Республика бўйлаб минглаб болаларни қамраб олган ижтимоий, та’лим ва соғломлаштириш лойиҳалари амалга оширилди. Жумладан, эҳтиёжманд оилалар фарзандларини қўллаб-қувватлаш, ногиронлиги бўлган болалар учун инклюзив муҳит яратиш, иқтидорли болаларни рағбатлантириш ҳамда уларнинг салоҳиятини рўёбга чиқаришга қаратилган қатор ташаббуслар ҳаётга татбиқ этилди.
➡️Барно Абдусаматова Фонд жамоаси томонидан ҳудудларда олиб борилган тизимли ишлар, ҳамкор ташкилотлар билан ё‘лга қўйилган самарали ҳамкорлик ва болалар манфаатини устувор қўйган ёндашув йил давомида муҳим натижалар бераётганини алоҳида қайд этди.
➡️Суҳбат давомида 2026-йилга мўлжалланган режалар ҳам э’лон қилинди. Келгуси йилда болаларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган лойиҳаларни кенгайтириш, рақамли та’лим дастурларини жорий этиш, психологик ва ижтимоий ёрдам кўламини ошириш, шунингдек, халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш режалаштирилган.
➡️“Бизнинг асосий мақсадимиз — ҳар бир боланинг бахтли, соғлом ва билимли бўлиб улғайиши учун шароит яратишдир. Бу ё‘лда жамоамиз фидокорона меҳнат қилмоқда ва келгуси йилда янада катта марраларни кўзламоқдамиз”, — деди Барно Абдусаматова.