Янгиликлар
calendar 23.12.2024 | 11:03
view 554
Бугун 24-январ – Халқаро таълим куни

БМТнинг Бош Ассамблеяси таълимнинг тинчлик ва тараққиёт ё‘лидаги аҳамиятини э’тироф этган ҳолда 24-январни “Халқаро таълим куни” деб эълон қилган.

Унинг нишонланиши нафақат инсониятнинг илм-ма’рифатга ташналигини э’тироф этиш, балки дунё давлатлари ҳукуматлари ва жамиятлари э’тиборини та’лим соҳасидаги мавжуд муаммоларга, шу жумладан, саводсизликни бартараф этиш, турли минтақаларда яхлит та’лим дастурлари ишлаб чиқиш ва амалга ошириш каби масалаларга қаратишни мақсад қилган.

Ушбу кун муносабати билан бугун Болаларни қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди раҳбарияти ва жамоаси Республика Болалар ортопедия маркази даволанувчилари ҳолидан хабар олиб, уларга 10 турдаги турли адабиёт ва китобларни хайрия сифатида топширишди.

Болажонлар билан дилдан суҳбатлашилди ва уларнинг таълими ва билим олиши учун бу китобларнинг аҳамияти тушунтирилди.