Янгиликлар
calendar 18.10.2024 | 21:42
view 448
Бугун Президентимиз Шавкат Миромонович туғилган куни.

Президент - Ўзбекистон Республикасида давлат бошлиғи, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларига, мамлакатимиз Конституцияси ва қонунларига риоя этилишининг кафили бўлган, қонунларни имзолайдиган энг муҳим шахсдир.

У 1957 йил 24 июлда Жиззах вилоятининг Зомин туманида шифокор оиласида туғилган.
Мамлакатимиз мустақилликка эришган илк йиллардан бошлаб Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг юксак ишончини қозониб, унинг яқин сафдоши ва маслаҳатдоши сифатида самарали фаолият олиб борган..

2016 йил 4 декабр куни бўлиб ўтган Президент сайлови якунлари бўйича сайловчиларнинг 88,61 фоиз овози билан Президент этиб сайланди.

2016 йил 14 декабрда расман ўз вазифасини бажаришга киришди.

2023 йил 9 июлдан бошлаб, Янгиланган Конституцияга биноан муддатидан олдин сайлов ўтказилиб,

7 йил муддатга қайта сайланди.

Оилали, икки қиз, бир ўғли, олти нафар набираси бор.
У кўп йиллик самарали меҳнати учун “Меҳнат шуҳрати” ва “Фидокорона хизматлари учун" орденлари билан тақдирланган.

Президентимизни таваллуд кунлари билан муборакбод этамиз.