Янгиликлар
calendar 10.06.2026 | 08:17
view 763
Бухорода соғлиқни сақлаш ё‘налишида янги босқич: ҳамкорлик меморандуми имзоланди

➡️Бухоро вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси ва Ҳеалтҳис Ассистанcе халқаро ташкилоти ўртасида соғлиқни сақлаш соҳасида ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган меморандум имзоланди.

➡️Мазкур келишув болалар соғлиғини мустаҳкамлаш, замонавий тиббий хизматларни жорий этиш ҳамда тиббий кадрлар малакасини ошириш ё‘налишида муҳим амалий қадам бўлди.

➡️Ҳамкорлик жараёнида Болаларни қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди ҳам фаол иштирок этди. Фонднинг кўмаги билан ташаббус доирасида хорижий экспертлар билан биргаликда лойиҳаларни амалга ошириш, мураккаб жарроҳлик амалиётларини қўллаб-қувватлаш ва янги ташаббусларни ё‘лга қўйиш режалаштирилган.

➡️Меморандум асосида:
 🔺болалар учун юқори технологик тиббий ёрдамни ривожлантириш;
 🔺маҳаллий шифокорларнинг малакасини ошириш;
 🔺халқаро тажрибаларни амалиётга татбиқ этиш;
 🔺қўшма ижтимоий-тиббий лойиҳаларни амалга ошириш каби ё‘налишларда ҳамкорлик кучайтирилади.

➡️Ушбу ҳужжат Бухоро вилоятида сифатли тиббий хизматларни кенгайтириш, аҳолига янада самарали ва замонавий ёрдам кўрсатиш ё‘лидаги муҳим босқич бўлиб хизмат қилади.