Янгиликлар
Бухорода тиббий кўрик – болалар соғлиги учун муҳим қадам
➡️Бугун биринчи кун давомида 200 дан ортиқ бемор болалар турк шифокорлари томонидан бепул тиббий кўрикдан ўтказилди.
➡️Фарзандларимизни нейрохирург, пластик жарроҳ ва бошқа мутахассислар кўздан кечирди.
➡️Шундан 90 дан ортиқ оғир бемор болалар мураккаб жарроҳлик амалиёти учун саралаб олинди.
➡️Енг қувонарлиси, барча харажатлар Болалар фонди томонидан қоплаб берилади.
➡️Тиббий кўрик давом этмоқда ва олдинда болаларимиз учун ҳаётини ўзгартирадиган катта имкониятлар турибди.