Янгиликлар
calendar 10.06.2026 | 08:10
view 724
Бухорода турк шифокорлари иштирокида мураккаб жарроҳлик амалиётлари бошланди

Бугундан бошлаб Бухоро вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида турк мутахассислари иштирокида бир қатор мураккаб жарроҳлик амалиётлари ўтказилмоқда.

➡️Бу эзгу ташаббус Болаларни қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан амалга оширилмоқда. Ташриф доирасида тажрибали турк шифокорлари маҳаллий мутахассислар билан ҳамкорликда болалардаги туғма ва оғир жарроҳлик ҳолатларини даволаш бўйича амалий ёрдам кўрсатмоқда.

➡️Ушбу ҳамкорлик нафақат болаларга ҳаётий муҳим имкониятлар яратади, балки маҳаллий шифокорларнинг малакасини оширишга ҳам хизмат қилади.