Янгиликлар
calendar 23.12.2024 | 15:17
view 507
ЭЛНУРЖОН БАРЧАМИЗНИ ҲАЙИТ БИЛАН ҚУТЛАДИ!!!

Бундан қарийб бир ой олдин Болаларни қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан Самарқанд вилояти Ургут туманида яшовчи, 2013 йилда туғилган Элнур Сирожиддинов “Шаклланган жигар циррози, стабил кечиши, фаол даври (К74.0)” ташҳиси билан Туркиянинг юқори технологияли “Istenye” университети клиникасига юборилган эди.

Элнуржонга ўз онаси Н.Мусурмонова донорлик қилди. Барча  операция муваффақиятли ўтди.

Она-боланинг ҳозирги аҳволи яхши. Улар шифокорларнинг мунтазам назоратида бўлиб турибди.

Қурбон ҳайити муносабати билан Элнуржон ва унинг ота-онаси барча юртдошларимизни байрам билан қутлади.