Хабарингиз бор, Наманган вилоятининг олис ва ижтимоий жиҳатдан ҳимояга муҳтож ҳудудларида истиқомат қилувчи болаларга ёрдам бериш мақсадида “Болаларни қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди" томонидан ташкил этилган “Езгулик манзили” номли тиббий хайрия аксиясининг иккинчи куни ҳам фаол ва самарали тарзда ўтказилди.
🖇Аксия доирасида республиканинг етакчи тиббиёт муассасаларидан таклиф этилган малакали жарроҳлар, педиатрлар, офталмологлар, урологлар, ЛОР ва бошқа ё‘налишдаги мутахассислар иштирок этиб, эҳтиёжманд оилалар фарзандларини бепул тиббий кўрикдан ўтказишди. Шунингдек, олдиндан аниқланган касалликларга қарши режалаштирилган жарроҳлик амалиётлари муваффақиятли амалга оширилди.
🀄️Операция жараёнлари
Аксия доирасида энг кўп амалга оширилган операциялар қуйидагилар бўлди:
🔸Туғма нуқсонларни тузатиш бўйича кичик ва ўрта ҳажмли операциялар (масалан, бурун-бўғиз операциялари, енгил ортопедик тузатишлар);
🔸Кўз билан боғлиқ муаммолар (катаракта, страбизм) юзасидан операциялар;
🔸Узоқ муддатли даволанишни талаб қиладиган бемор болаларга шифокорлар томонидан даволаш режалари ишлаб чиқилди.
🔹Аксия давом этади