Янгиликлар
calendar 10.06.2026 | 17:15
view 36
“ЕЗГУЛИК МАНЗИЛИ”: ФАРҒОНАДА БОЛАЛАР САЛОМАТЛИГИ Ё‘ЛИДАГИ ЭЗГУ ТАШАББУС ДАВОМ ЭТМОҚДА

➡️Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ташаббуси билан Фарғона вилояти Болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида ўтказилаётган “Езгулик манзили” ижтимоий-тиббий аксиясининг иккинчи куни доирасида тиббий кўрик ва жарроҳлик амалиётлари давом этмоқда.

➡️Аксияда республикамизнинг етакчи мутахассислари — ЛОР юз-жағ жарроҳлиги, офталмология, неврология, педиатрия, кардиология, кардио-ревматология, болалар жарроҳлиги ҳамда урология ё‘налишларидаги профессор ва малакали шифокорлар иштирок этмоқда.

➡️Мутахассислар томонидан болалар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилиб, зарур ҳолларда юқори технологик жарроҳлик амалиётлари амалга оширилмоқда.

📅 Тиббий кўрик ва операция жараёнлари 12-июнга қадар давом этади.

➡️Барча фарғоналикларни ушбу хайрли ва эзгу аксияда фаол иштирок этишга чорлаймиз.