Янгиликлар
calendar 10.06.2026 | 17:57
view 970
“ЭЗГУЛИК МАНЗИЛИ” — ШИФО ВА УМИД МАНЗИЛИ

Андижонда Болаларни қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди ташаббуси билан 5 КУНЛИК хайрия тиббий аксияси бошланди.

🟢Биринчи кун – эҳтиёжманд ва кам та’минланган оилалардаги болалар учун бепул умумий ва ихтисослаштирилган тиббий кўриклар ўтказилди. Уларнинг соғлиғи мутахассислар томонидан чуқур текширилди, ташхислар қўйилди.

🔺Кейинги кунлар – аниқланган муаммолар асосида болажонларимиз учун зарур операциялар амалга оширилади.

👩‍⚕️Аксия доирасида пойтахтнинг нуфузли клиникаларидан келган тажрибали шифокорлар беминнат хизмат қилмоқда.
🟢Барча харажатлар Болаларни қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан тўлиқ қоплаб берилмоқда.

📹Батафсил тафсилотларни видеомиз орқали томоша қилинг!