Янгиликлар
calendar 10.06.2026 | 17:29
view 204
Эзгулик қадамлари — бир болажоннинг янги имкониятлари сари!

Болаларни қўллаб-қувватлаш Жамоат фондига мурожаат қилган 13 ёшли Аҳмаджонов Адис учун яна бир муҳим хайрли иш амалга оширилди. 

Ҳозирда Адисга қўйилган ташхис — болалар серебрал параличи, мия фалажининг дискинетик шакли (ақлий фаолияти сақланган ҳолатда).

Болажоннинг ҳаракатланиш имкониятларини яхшилаш ва реабилитатсия жараёнини қўллаб-қувватлаш мақсадида АҚШдан махсус буюртма асосида Паcер Гаит Траинер мосламаси олиб келиниб, хайрия ёрдами сифатида топширилди.

Ушбу махсус қурилма Адиснинг мустақил ҳаракатланиш кўникмаларини ривожлантириш, жисмоний фаоллигини ошириш ҳамда ҳаёт сифатини яхшилашга хизмат қилади.

✨ Биргаликда меҳр улашиб, эзгу ишларимизни давом эттирамиз! 💫