Янгиликлар
Эзгулик ва э’тибор — болалар келажагига қаратилган муҳим қадам
Республика болалар таянч-ҳаракат тизими касалликлари реабилитатсия марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Мазкур замонавий марказ болажонларнинг саломатлигини тиклаш, уларга сифатли реабилитатсия хизматларини кўрсатиш ҳамда жамиятда фаол ҳаёт кечиришлари учун зарур шароитларни яратишга хизмат қилади.
➡️Тадбирда Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди раҳбарияти ҳам иштирок этиб, марказда даволанаётган болаларга ўқув адабиётлари ва турли ёш тоифаларига мўлжалланган китоблар жамланмасини топширди. Ушбу китоблар болаларнинг билим олиши, дунёқарашини кенгайтириши ва бўш вақтларини мазмунли ўтказишига хизмат қилади.