Янгиликлар
Эзгулик ё‘лида муҳим қадамлар
➡️Қашқадарёда болаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган лойиҳа доирасида бир қатор эзгу ишлар амалга оширилмоқда. Ушбу ташаббус орқали бир нечта болаларга тиббий ёрдам кўрсатилиб, уларнинг соғлиғини тиклаш ё‘лида муҳим қадамлар қўйилди.
➡️Жумладан, Жавоҳор ҳамда бошқа болаларда аденоид ва томоқ-бурун соҳасидаги муаммолар бартараф этилиб, зарур операциялар муваффақиятли амалга оширилди. Натижада болаларнинг нафас олиши енгиллашиб, соғлиғи сезиларли даражада яхшиланди.
➡️Бундай лойиҳалар болаларнинг соғлом улғайиши ва бахтли келажаги учун хизмат қилмоқда. Эзгу ишлар давом этмоқда.
🎤Жавоҳорнинг онаси берган интервюни тингланг.