Чехия Республикасида ишлаб чиқарилган ушбу эндопротез тиббий мосламалари беморлар танасига муваффақиятли ўрнатилди. Ҳозирда уларнинг аҳволи яхшиланиб, таянч-ҳаракат тизимларидаги нуқсонлар тезроқ бартараф этилишига эришилмоқда.
Беморнинг ота-оналари кўрсатилган бу мурувват ёрдамидан Президентимизга, қолаверса Болалар фондига алоҳида миннатдорчилик билдиришди.