Янгиликлар
Фарғонада “Езгулик манзили” тиббий аксияси бошланди
➡️Болаларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташаббуси билан Фарғона вилояти Болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида “Езгулик манзили” ижтимоий-тиббий аксияси ўтказилмоқда.
🗓8–12 июн кунлари давом этадиган аксия доирасида малакали шифокорлар томонидан болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади, зарур ҳолларда чуқурлаштирилган диагностика ва даволаш ишлари амалга оширилади.
👨⚕️👩⚕️Аксия мамлакатимизнинг етакчи мутахассислари иштирокида ташкил этилиб, болажонларнинг саломатлигини мустаҳкамлашга қаратилган.
🗺Манзил: Фарғона вилояти Болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази
✔️Барча фарғоналикларни ушбу хайрли аксияда фаол иштирок этишга чорлаймиз!